Линклар

Маликий Дамашққа борди


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий хавфсизлик ва иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Дамашққа сафар қилди.

Бу ерда Нурий ал-Маликий Сурия президенти Башар ал-Ассад ва ҳукумат расмийлари билан сўзлашувлар олиб боради. Сўзлашувларда Ироққа келаётган хорижлик жангарилар оқимини тўхтатиш ҳамда ҳар иккала давлатда юзага чиқаётган сув муаммоларини ҳал қилиш масалаларининг ҳам тилга олиниши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Ал-Маликий Сурияда яшаётган ироқлик қабилалар етакчилари билан учрашиб, уларни ўз ватанига қайтариш масаласини муҳокама қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG