Линклар

Рус кемаси гаровга олинган


Россия Мудофаа вазири Анатолий Сердюков уч ҳафтадан буён қидирувда бўлган юк кемаси номаълум шахслар томонидан гаровга олинганини маълум қилди.

Сердюковга кўра, юк кемасини гаровга олганликда гумон қилинган саккиз шахс, жумладан, Россия, Эстония ва Латвия фуқаролари қўлга олинган.

28 июл куни Болтиқ денгизида дом-дараксиз йўқолган "Arctic Sea" юк кемаси душанба куни Ғарбий Африка қирғоқларидан топилган эди.

Россия Мудофаа вазирининг айтишича, қуролланган шахслар 24 июл куни Швеция қирғоқларига яқин ҳудудда кемани қўлга олган ва кема экипажига Африка қирғоқларига сузиш тўғрисида топшириқ берган.
XS
SM
MD
LG