Линклар

Медведев Перес билан учрашди


Россия президенти Дмитрий Медведев Сочида Исроил президенти Шимон Перес билан учрашди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожи, Яқин Шарқдаги вазият ва Эрон ядровий дастурига оид масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Дмитрий Медведев Яқин Шарқ атрофидаги вазиятни ҳал этиш учун барча давлатлар бир томонлама ҳаракатларни тўхтатиши ва можароли сценарийлардан воз кечиши лозимлигини таъкидлади.

- Яқин Шарқ тинчлик жараëнидаги тўртлик аъзоси бўлган Россия минтақада тинчлик ўрнатиш йўлидаги уринишларни давом эттиради, дея қўшимча қилди президент Медведев.

Айни пайтда Исроил президенти Шимон Перес россиялик ҳамкасби Медведевни Исроилга таклиф қилди. Шимон Переснинг айтишича, бундай ташриф икки давлат алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG