Линклар

Эркин микрофон


Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!

Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!

Озодликка тингловчи ва муштарийлардан йўлланаëтган SMS-хабарлар, бўлаëтган қўнғироқлар асносидаги суҳбатларда яна турфа мавзулар¸ турфа мулоҳаза ва истаклар Эркин микрофон рукнида жамланди.

"Халқ ўта қашшоқлашди"

Илк суҳбатдошимиз Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан бўлиб, у туман аҳолиси орасида ишсизлик боис камбағаллар кўпаётгани ҳақида гапиради.

- Халқ камбағаллашиб кетган. Жуда оғир аҳволда. Халқ жуда қашшоқ. Бунақа давлатнинг келажаги қанақа бўлади? Тўйиб овқат емаса¸ фақат нон билан сув бўлса.

Озодлик: Сиз яшайдиган жойда қанча фоиз аҳолини яхши еб-ичмайди, деб айтиш мумкин?

- 70 фоиз деса бўлади. 20 фоиз ўртаҳол бўлса¸ 10 фоизи бой бўлса¸ қолгани қашшоқ. Бу энди кўзга кўринадиган районлардан биттаси дейилади.

Озодлик: Сиз айтаëтган 70 фоиз аҳоли еб-ичишга пулни қаердан олаяпти?

- Мол боқади¸ товуғи бор¸ сотади. Бир ойда бир кило гўшт олиши мумкин. Шу сабабдан камқонлик¸ мажруҳ туғилиш жуда кучли¸ дейди навоийлик тингловчимиз.

Чегарада ўлпон ундириш давом этмоқда

Навбатдаги суҳбатдошимиз эса Жанубий Қозоғистоннинг Сариоғоч туманида яшовчи Маҳмуд акадир.

У киши ўзбек-қозоқ чегарасидаги муаммоларга тўхталиб, бу ерда коррупция авж олаётганини айтади.

Маҳмуд ака: Мен ўзим Сариоғочда тураман. Чегараларда ҳар хил нималар бўлаëтганини айтмоқчи эдим. Мана, Қоплонбек пости бор-ку¸ ўша томонларда кириш-чиқишнинг ўзи муаммо бўлиб қолаяпти. Одамларни специално очередга қўйишади ва кейин пул талаб қилишади. Одамларни пул беришга мажбур қилишади. Одамлар қийналади.

Озодлик: Қанча берилади?

Маҳмуд ака: Битта одамга чамаси 10 минг сўм. Одамларнинг иккита сумкасига ҳам пул сўрашади.

Озодлик: Унга қанча берилади?

- Ҳар сумкага 3000-4000 сўм берасиз. Бу ками¸ дейди Маҳмуд ака.

"Хориждаги ўзбек хонандалари ҳақида эшиттириш қилсангизлар"

Абдулазиз исмли суҳбатдошимиз Самарқанд вилояти Пастарғом туманининг Чарқин маҳалласидан.

Абдулазиз Озодлик радиосининг доимий мухлисларидан эканини айтиб, эфир орқали хориждаги ўзбек хонандалари ҳақида эшиттириш тайёрлашимизни сўраган.

- Кейин яан бир илтимосим¸ хориждаги - Англиядагими¸ Туркиядагими - ўзбек хонандалари ҳақида эшиттириш қилсангизлар. Чодирхаëлда кўпинча Афғонистон ҳақида эшитамиз. Англияда¸ Туркияда ўзбек хонандалари бор, деб эшитганман. Илгари Муҳаммад Коргор деган ашулачи бўларди. Туркияда яшарди. Шунга ўхшаган ҳофизлар бор¸ дейди Абдулазиз.

Шунингдек, Абдулализ ҳақиқий футбол ишқибози эканини айтиб, кейинги пайтда ўзбек футболи эришаётган ютуқлардан хурсандлигини айтади.

Абдулазиз: Биринчи ўринда мен Гулнора Каримовага раҳмат дейман. Сабаби¸ Ўзбекистонда битта "Пахтакор" командаси бор эди машҳур бўлиб турган. Ҳози Англиядаги Челси ва Манчестерга ўхшаб¸ Ўзбекистонда "Бунëдкор" чиқди. Шунга жуда хурсанд бўлдик.

Озодлик: Бунда Гулноранинг хизмати бор демоқчисиз?

- Энди “Зеромакс” компанияси ҳомийлик қилар экан¸ шунга тегишли экан. Шу ҳомийлик қилар экан, деб эшитган эдим. Шунга хурсанд бўлган эдим¸ дейди Абдулазиз.

***

Азиз муштарий! Озодлик радиосининг эркин сўз микрофони сизлар учун доим очиқ. Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS орқали хабарлар йўлланг.
XS
SM
MD
LG