Линклар

logo-print

Каримов АҚШ генералини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 18 август куни Оқ саройда АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Дэвид Петреусни қабул қилди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, учрашувда Каримов расмий Тошкент Вашингтон билан муносабатларни янада ривожлантиришга муҳим аҳамият беришини алоҳида таъкидлаган.

АҚШ генерали, ўз навбатида, самимий қабул учун Ислом Каримовга миннатдорлик билдириб, АҚШнинг ҳозирги маъмурияти Ўзбекистон билан турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини маълум қилган.

"Оқ саройдаги учрашувда, шунингдек, икки давлат муносабатларининг истиқболига доир ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди", дейилади ЎзА хабарида.

XS
SM
MD
LG