Линклар

Толиблар ҳужумга ўтди


Афғонистон бўйлаб толибон жангарилари томонидан содир этилган портлашларда ўнлаб фуқаро нобуд бўлди.

Кобул шарқида содир этилган портлаш оқибатида камида етти киши, жумладан, БМТнинг маҳаллий икки ходими ва халқаро кучлар аскарлари нобуд бўлди, 50 дан зиёд фуқаро эса жароҳатланди.

Шунингдек, мамлакат шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида АҚШнинг икки аскари ҳалок бўлди.

Ўрузғон вилоятида эса худкуш шахс ўзини полиция назорат пункти олдида портлатиб юборди. Оқибатда уч ҳарбий ва тинч аҳоли вакилларидан икки киши нобуд бўлди.

Бундан бир оз аввал Кобулдаги президент қароргоҳи ўққа тутилгани ҳақида хабар тарқатилди.

Айни пайтда Афғонистонда 20 август куни ўтказилажак президент ва маҳаллий кенгаш сайловларига қизғин тайёргарлик давом этмоқда. Толибон ушбу сайловларнинг ўтказилишига тўсқинлик қилишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG