Линклар

logo-print

Arctic Sea савдо кемаси йўқолган эмас эди


Малта расмийларининг баёнотига қараганда, Arctic Sea савдо кемаси аслида йўқолган эмас эди, қаердалиги у изланган уч ҳафта давомида муайян хизматларга маълум эди.

Баёнотда айтилишича, Швеция, Финляндия ва Малта хавфсизлик хизматлари Arctic Sea кемасининг барча ҳаракатларини синчиклаб кузатиб турган.

Бироқ бу ҳақдаги информацияни кема экипажи – россиялик 15 фуқаронинг ҳаётини хавф остида қолдирмаслик мақсадида ошкор қилмаган.

Кема йўқолганидан буён оммавий ахборот воситалари уни қандайдир қароқчилар босиб олгани ва шундан сўнг бедарак йўқолгани тўғрисида хабар бериб келаётган эди.

Arctic Sea кемаси сешанба куни топилди.

Кемани босиб олган 8 киши – Эстония, Латвия ва Россия фуқаролари қўлга олинди.
XS
SM
MD
LG