Линклар

logo-print

Обама Муборак билан сўзлашувлар ўтказди


АҚШ президенти Барак Обама кеча Оқ Уйда Миср президенти Ҳусни Муборак билан сўзлашувлар ўтказди.

Учрашув чоғида Яқин Шарқ тинчлик жараёнини тиклаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Обама араб давлатларини Исроилга пешвоз қадам ташлашга чақирди.

АҚШ президенти, шунингдек, Исроил Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун аҳоли пунктлари қуриш ишларини тўхтатиши кераклигини таъкидалб ўтди.

- Бизни қизиқтираётган масала Араб-Исроил муносабатларидир. Орамизда мана шу мавзуда – самарали тинчлик жараёнини тиклашга қандай ёрдам бера олишимиз тўғрисида батафсил суҳбат бўлиб ўтди.

Мақсад исроилликларга ҳам, фаластинликларга ҳам ва умуман минтақага фойда келтирмаётган жорий вазиятни ортда қолдиришдир, - деди Барак Обама.

Урашувдан сўнг Миср президенти Ҳусни Муборак Исроил билан Фаластин ўртасида бевосита мулоқот бошланганидан сўнггина араб давлатлари тинчлик жараёнида иштирок этишни бошлаши мумкинлини белгилаб ўтди.

Ҳусни Муборакнинг сўнгги 6 йил ичида Вашингтонга биринчи марта келишидир.
XS
SM
MD
LG