Линклар

logo-print

Майкл Жексон 29 августда дафн этилади


Поп мусиқа юлдузи Майкл Жексон туғилган куни - 29 августда Лос-Анжелес яқинидаги Глендейл шаҳарчасида дафн этилади.

Бу ҳақда кеча марҳум оиласи вакиллари баёнот берди.

Айтилишича, дафн маросимида Майклнинг яқинлари ва дўстларигина бўлади.

Майкл Жексон 25 июн куни вафот этган эди.

Дастлаб у юрак ҳуружидан ўлгани хабар қилинган эди, бироқ ўлим сабаблари ҳануз ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG