Линклар

Россияда 2009 йил биринчи ярмида 11 ўзбек ўлдирилган


“2009 йил биринчи ярмида россиялик ирқчилар ва миллатчиларнинг славян миллатига мансуб бўлмаган кишиларга нисбатан уюштирган ҳужумлари натижасида 37 киши ҳалок бўлди, камида 126 киши тан жароҳати олди”, дейилади Инсон ҳуқуқлари Москва бюросининг куни кеча эълон қилинган ҳисоботида.

Ирқчи ва миллатчилар ҳужумларининг катта қисми Москва шаҳри ва Москва вилоятида амалга оширилган бўлиб, ўлдирилганларнинг 20 нафари шу минтақага тўғри келади.

Миллатчилар қурбони бўлганларнинг қарийб учдан бири ўзбеклардир.

6 ой давомида Россия бўйлаб 11 ўзбек ўлдирилган, 6 ўзбек тан жароҳати олган.
Инсон ҳуқуқлари Москва бюроси ҳисоботида айтилишича, Россияда ирқчилик ва миллатчиликнинг авж олишига баъзи оммавий ахборот воситалари ҳамда давлат амалдорларининг миллатчилик руҳидаги агрессив чиқишлари ҳам сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG