Линклар

Каррубий расмийлар билан учрашмоқчи


Эрон мухолифати етакчиларидан бири Маҳдий Каррубий ҳибсга олинган намойишчиларнинг қамоқда таҳқирланганига оид баёноти юзасидан расмийлар билан учрашишни таклиф қилди.

Каррубий ушбу учрашувда расмийларга ўз иддаоларини тасдиқловчи далиллар тақдим этиши мумкинлигини билдирди.

Каррубий аъзо бўлган "Эътимоди Миллий" партиясига тегишли сайтнинг хабар қилишича, учрашув ўтказиш чақириғи битилган мактуб парламент спикери Али Ларижонийга юборилган.

Ўтган ҳафта Эрон парламенти спикери ҳибсда сақланаётган намойишчиларнинг қамоқхона нозирлари томонидан зўрланганига оид мухолифат иддаоларини кескин инкор қилган эди.

Айни пайтда мухолифатнинг яна бир етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий намойишчиларнинг қамоқда таҳқирланганига оид Каррубий баёнотларига қўшилажагини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG