Линклар

Бағдодда Яшил зонага ҳужум қилинди


Бағдод бўйлаб содир этилган портлашларда камида 75 киши нобуд бўлди, 300 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

АҚШ қўшинлари июн ойида Ироқнинг йирик шаҳарларини тарк этгандан буён бу пойтахт Бағдодда энг кўп талафот кўрилган ҳужумлардан бири бўлди.

Полициянинг билдиришича, портлашлар Бағдодда яхши қўриқланадиган Яшил зонага яқин ҳудудда содир этилган.

Гувоҳларга кўра, машинага ўрнатилган бомба Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида портлатиб юборилган.

Ҳеч қанча вақт ўтмай Молия вазирлиги биноси олдида юк машинаси портлатилган.

Бундан ташқари, Яшил зонага ракета ҳужуми амалга оширилгани ҳам хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG