Линклар

logo-print

Эронда янги ҳукумат таркиби эълон қилинади


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг янги ҳукумат таркибини эълон қилиши кутилмоқда.

Иккинчи муддатга президент этиб сайланган Аҳмадийнажод мамлакат тарихида илк бор камида уч аёлни вазирлик лавозимига тайинлашни режалаётганини маълум қилган.

Бундан ташқари, Аҳмадийнажод яқин сафдошларидан бири Ҳайдар Муслиҳийни Хавфсизлик вазири этиб тайинлашини ошкор қилган.

Президент томонидан тақдим қилинган ҳукумат таркиби мамлакат парламенти томонидан маъқулланиши шарт.

XS
SM
MD
LG