Линклар

Кобул ҳамон нотинч


Кобулдаги марказий банклардан бирига яшириниб олган жангариларга қарши олиб борилган махсус амалиёт ниҳоясига етди.

Кобул полицияси расмийси АбдулҚафар Шайхзода журналистларга банкка бостириб кирган жангарилар ўлдирилгани ва вазият назорат остида эканини маълум қилди.

Бундан бир оз аввал Толибон ҳаракати ўзининг беш аъзоси банк биносига бостириб кирганини эълон қилган эди. Ҳозирча ушбу ҳужум сабаблари аниқ эмас.

Бу сўнгги беш куни ичида пойтахт Кобулда содир этилаётган учинчи ҳужумдир. Сешанба куни пойтахтда рўй берган портлаш оқибатида БМТнинг маҳаллий икки ходими ва НАТО аскари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG