Линклар

Саудияда махсус рейд ўтказилди


Саудия Арабистонида Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган 44 шахс қўлга олинди.

Ассошиэйтед пресс агентлигининг Саудия Ички ишлар вазири генерал Мансур ал-Туркийга таяниб хабар қилишича, мамлакат бўйлаб ўтказилган махсус рейдлар чоғида қурол-аслаҳа, жумладан, портловчи моддалар ва масофадан бошқариладиган бомбалар мусодара қилинган.

Саудия ҳукуматининг билдиришича, шу кунгача мамлакатда мингдан зиёд фуқаро Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорликда айбланган.
XS
SM
MD
LG