Линклар

Швейцария банки сирларни фош қилади


Швейцария ва АҚШ ҳукуматлари солиқ тўлашдан бош тортганликда гумон қилинган америкалик фуқароларни фош қилишга қаратилган келишув имзоладилар.

АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган ушбу келишувга мувофиқ, Швейцариянинг "UBS" банки 4450 нафар мижозининг ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотни АҚШ ҳукуматига тақдим этади.

Аввалроқ Швейцария ҳукумати молия институтлари тўғрисидаги қонун банкларнинг ўз мижози ҳақидаги маълумотни ошкор қилишини маън қилишини рўкач қилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG