Линклар

Россия Эргашевни Ўзбекистонга қайтармайди


Cанкт-Петербург шаҳар жиноят ишлари бўйича суди коллегияси 14 август куни ўзбекистонлик Ўринбой Эргашевни Ўзбекистонга экстрадиция қилмаслик ва уни қамоқдан озод этиш ҳақида қарор чиқарди.

Ўринбой Эргашев ўтган йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон томони сўровига биноан Санкт-Петербург шаҳар милицияси томонидан террорчиликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Ўша пайтда 52 ёшли ҳайдовчи Ўринбой Эргашев айбсизлик презумпциясига қарамасдан¸ Россия оммавий ахборот воситалари томонидан “хавфли террорчи” дея таърифланган эди.

Жорий йилнинг 2 февралида у қамоқдан озод этилганди. Лекин орадан кўп ўтмай у яна Интерпол тизими бўйича ҳибсга олинди. Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, у Россия қонунлари ва халқаро қонунлар бузилган ҳолда 9 ой қамоқда асоссиз сақланди.

Андижон вилоятининг қишлоқ масжидларидан бирида имомлик қилган Ўринбой Эргашев 2005 йил 13 май воқеаларидан сўнг Ўзбекистонни тарк этган эди.
XS
SM
MD
LG