Линклар

Чегарада яна уйлар бузиляпти


Тошкент расмийларининг билдиришича, давлат ўз фуқароларини қуролли тўқнашувлар эҳтимолидан ҳимоялаш мақсадида чегарадаги аҳолини кўчирмоқда.

Тошкент расмийларининг билдиришича, давлат ўз фуқароларини қуролли тўқнашувлар эҳтимолидан ҳимоялаш мақсадида чегарадаги аҳолини кўчирмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудлардан ўз фуқароларини кўчиришда ва чегара атрофидаги ўзбекистонликларга қарашли уйларни бузишда давом этмоқда.

“Ўзбекистон Қирғизистон чегарасидан ўз аҳолисини кўчирмоқда”, деб хабар қилди “Регнум” ахборот агентлиги ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбага таяниб.

Хабарда айтилишича, бу тадбир 25-26 май кунлари Андижон вилоятида бўлиб ўтган воқеалар билан боғлиқ.

- Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасига яқин ҳудудлардан 178 оила яшаб турган 149 ҳовли, шунингдек, Андижон вилояти, Хонобод шаҳридаги Хидирча маҳалласи аҳлига ажратилган ва ҳали қуриб битказилмаган 85 ҳовли-жой ҳам бузилади.

Давлат ўз фуқароларини қуролли тўқнашувлар эҳтимолидан ҳимояламоқчи, чунки 25 май куни террорчилар Қирғизистондан Ўзбекистонга айнан мана шу жойдан ўтган эди, - деган ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба ахборот агентлигига.

Уйи бузилганларга, хабарда айтилишича, янги уй қуриб олиши учун ер участкалари ажратилади, улар қурилиш материаллари билан таъминланади.

Шу йилнинг 26 майга ўтар кечаси Хонободдаги милиция блок постларидан бирига номаълум шахслар ҳужум қилган, Андижонда бир неча портлаш амалга оширилган эди.

Расмий Тошкентга кўра, қўпорувчиликни амалга оширган шахслар Ўзбекистон ҳудудига қўшни Қирғизистондан ўтган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG