Линклар

logo-print

Афғонистонда президентлик сайлови ўтади


Мамлакат аҳолисининг овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролари президент ҳамда 34 вилоят кенгаши – шўроси аъзоларини сайлайди.

БМТ Афғонистон ҳукуматига мурожаат қилиб, бугун бу мамлакатда ўтказиладиган сайлов давомида амалга оширилиш эҳтимоли бўлган зўравонликлар тўғрисида хабар тарқатишни таъқиқлаш тўғрисидаги фармойишини бекор қилишга чақирди.

Ташкилот чақириғи Афғонистон ҳукумати таъқиғи инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистлар томонидан кескин танқид қилиниши ортидан янгради.

Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги воизи Аҳмад Зоҳир Фақирий кеча ҳукуматнинг бу масаладаги позициясини тушунтирар экан, “Таъқиқни бузган маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёпилади, хорижий журналистлар эса, мамлакатдан чиқариб юборилади”, деди.

Афғонистон мустақил журналистлар уюшмаси раҳбари Раҳимуллоҳ Самандар ўз ташкилоти позициясини билдирар экан, “Сайловчилар овоз бериш участкаларида ўзларини қандай хавф-хатар кутаётгани тўғрисида информацияни билишга ҳақлидир”, деган фикрни билдирди.
XS
SM
MD
LG