Линклар

logo-print

Ироқда хавфсизлик чоралари кучайтирилади


Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий чоршанба кунги портлашлардан сўнг мамлакат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида фармойиш берди.

Бош вазир портлашлар учун масъулиятни "Ал-Қоида" ва мамлакат собиқ раҳбари Саддам Ҳусайн тарафдорларига юклади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, кеча Ироқ пойтахтида амалга оширилган портлашлар қурбонлари сони камида 95 кишига етди. 500 дан зиёд одам тан жароҳати олди.

Портлашлар ҳукумат идоралари бинолари яқинида амалга оширилди.

Мина ўрнатилган машиналардан бири молия вазирлиги биноси олдида портлатилди.

Озодлик радиосининг Бағдоддаги мухбири Саъд Комил сўзларига кўра, кечаги портлашлардан энг кучлиси ва энг кўп талафот етказгани Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида амалга оширилган.

- Энг талафотли портлаш Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида рўй берди. Бу ерда бир кичик юк машинаси портлатиб юборилди. Оқибатда вазирлик биносининг олди вайрон бўлди. Унга туташ турар-жой биноларига ҳам жиддий зарар етди, -деди Саъд Комил.
Кечаги портлашлар АҚШ ҳарбийлари Ироқ шаҳарларидан олиб чиқилган июн ойи охиридан буён амалга оширилган портлашларнинг энг кучлисидир.
XS
SM
MD
LG