Линклар

Инсонпарварлар куни нишонланди


19 август куни биринчи марта Жаҳон инсонпарварлик куни нишонланди.

Бу кун БМТ томонидан жаҳоннинг қайноқ нуқталарида хизмат қилаётган инсонпарварлик миссиялари ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари шарафига ва уларнинг ҳимояси учун таъсис этилган.

Ўтган йилнинг ўзида жаҳон бўйлаб инсонпарварлик миссияларининг 122 ходими ўлдирилган.

Бу рақам БМТ Тинчлик сақловчи кучларининг 2008 йили кўрган талафотидан кўпдир.

Инсонпарварлик миссиялари учун Афғонистон, Судан ва Сомали энг хавфли ҳудудлар бўлиб қолмоқда.

19 август - Жаҳон инсонпарварлик куни бундан 6 йил муқаддам БМТнинг Бағдоддаги миссиясида 22 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш амалга оширилган кунга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG