Линклар

Пхенян Вашингтон билан бевосита гаплашмоқчи


Шимолий Корея ўзининг ядровий дастури юзасидан АҚШ билан бевосита музокаралар бошлашга ҳаракат қилмоқда.

Бу ҳақда Американинг Ню-Мексико штати ҳокими Билл Ричардсон Шимолий Корея дипломатлари билан Санта-Фе шаҳрида ўтказган норасмий учрашувидан сўнг баёнот берди.

Оқ Уй мазкур учрашувни ташкил қилмаганлигини таъкидлади, бироқ кузатувчилар бундай музокаралар АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги кескинликни юмшатиши мумкинлиги тўғрисида гапирмоқдалар.

Икки давлат муносабатларидаги кескинлик, айниқса Шимолий Корея май ойида ўтказган ядровий синовдан кейин кучайиб кетган эди.

Яқинда Пхенянга АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон сафар қилган ва бу сафар натижаси ўлароқ Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ир америкалик икки журналистни озодликка чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG