Линклар

Башар Асад Теҳронга борди


Сурия президенти Башар Асад кеча Маҳмуд Аҳмадийнажодни табриклаш учун Эронга сафар қилди.

Бу ҳақда Эрон давлат радиоси хабар қилди.

Асад Эрон раҳбариятидан франциялик Клотилд Рейссни ҳамда президент сайлови натижалари эълон қилинганидан сўнг бўлиб ўтган норозилик намойишлари давомида қўлга олинган юздан зиёд мухолифатчини озодликка чиқаришни сўрамоқчи.

Айғоқчиликда гумон қилиниб қўлга олинган франциялик Клотилд Рейсс куни кеча ҳибсдан гаров пули эвазига озод қилинган, бироқ унинг Эронни тарк этиши таъқиқланган.
XS
SM
MD
LG