Линклар

logo-print

Қароқчилар Москвага олиб келинди


Сешанба куни Африка қирғоқларидан топилган Arctic Sea юк кемаси экипажи ва уни гаровга олганликда гумон қилинаётган шахслар бугун Москвага етиб келдилар.

Айни пайтда россиялик терговчилар юк кемасининг бедарак йўқолиши ва гаровга олиниши юзасидан тергов ишларини давом эттирмоқда.

Arctic Sea юк кемаси ўтган ой Болтиқ денгизида дом-дараксиз йўқолгандан сўнг оммавий ахборот воситалари уни қароқчилар эгаллаб олгани ва шундан сўнг кеманинг бедарак йўқолгани тўғрисида хабар тарқатдилар.

Куни кеча эса Малта расмийлари Arctic Sea савдо кемаси аслида йўқолмаганлиги, балки кема маршрути расмийлар назорати остида бўлгани тўғрисида баёнот тарқатдилар.

Ушбу кемани босиб олишда гумон қилинган саккиз киши - Россия, Эстония ва Латвия фуқаролари қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG