Линклар

Аҳмадийнажод санкциялардан қўрқмайди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мамлакат ядровий дастури юзасидан жорий этилажак ҳар қандай иқтисодий санкциялардан чўчимаслигини маълум қилди.

Форс ахборот агентлиги Аҳмадийнажоднинг “ҳеч бир давлатнинг ядровий дастур юзасидан Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий этиш ҳақида оғиз очишга ҳаққи йўқ ”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Яқинда иккинчи муддатга сайланган Аҳмадийнажод ўз чиқишларидан бирида Теҳрон ядровий дастур борасида бундан буён БМТ Хавфсизлик кенгаши билан сўзлашувлар олиб бормаслиги тўғрисида баёнот берган эди. Эрон биргина Атом энергияси бўйича халқаро агентлик масъуллари билан сўзлашувлар олиб боришни мақсад қилган.

Расмий Вашингтон, ўз навбатида, Эронга ядровий дастур борасида музокаралар бошлаш учун сентябргача муҳлат берган.
XS
SM
MD
LG