Линклар

Тошкент ва Вашингтон келишув имзолади


Ўзбекистон АҚШ билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади.

Бу ҳақда хабар қилган Россия "Новости" ахборот агентлигига кўра, келишувга биноан Тошкент Вашингтон билан ҳарбий соҳада, шу жумладан, ҳарбий таълим ва тренинглар ўтказишда ҳамкорлик қилади.

Келишув Ўзбекистон республикаси мудофаа вазири Қобил Бердиев ҳамда АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Дэвид Петреуслар томонидан имзоланган.

Петреус жорий ҳафтада Тошкентда бўлиб, президент Каримов билан сўзлашувлар ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG