Линклар

5+1 Эрон дастурини муҳокама қилади


БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси ва Германия вакиллари Эрон ядровий дастури билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш учун 2 сентябр куни учрашадилар.

Россия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга қараганда, бу масала Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида муҳокама қилинди.

АҚШ президенти Барак Обама ядровий дастури билан боғлиқ муаммоларни бевосита муҳокама қилиб олишни Эронга бир неча бор таклиф қилди.

Айни пайтда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мамлакат ядровий дастури юзасидан жорий этилажак ҳар қандай иқтисодий санкциялардан чўчимаслиги тўғрисида гапирди.

Форс ахборот агентлиги Аҳмадийнажоднинг “ҳеч бир давлатнинг ядровий дастур юзасидан Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий этиш ҳақида оғиз очишга ҳаққи йўқ ”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Ғарб мамлакатлари Эрон ядровий дастурини ядровий қурол яратиш мақсадида ривожлантирмоқда, деган фикрда.

Теҳрон эса дастурдан тинч мақсадлар кўзланганини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG