Линклар

Доғистонда милиция ходими отиб ўлдирилди


Ахборот агентликларининг республика ички ишлар вазирлигидан олинган маълумотларга таяниб хабар қилишича, Қизилюрт районининг Чонтовул қишлоғида ишдан уйига қайтаётган йўл-соқчилик хизмати ходимига қарата номаълум шахслар ўт очган.

Милиция ходими воқеа юз берган жойда жон берган.

Маҳачқалада эса "Доғистонлик оналар инсон ҳуқуқлари учун" нодавлат ташкилоти идораси пайшанбага ўтар кечаси ёниб кетди. Ёнғин чоғида ҳеч кимга зарар етмади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, бинога номаълум шахслар ўт қўйиб юборган бўлиши мумкин.

2007 йили таъсис этилган "Доғистонлик оналар инсон ҳуқуқлари учун" нодавлат ташкилоти ўғирлаб кетилган одамларнинг рўйхатини тузиш билан ҳам шуғулланар эди.

Кейинги ойларда Доғистон ва унга қўшни Ингушетияда хавфсизлик билан боғлиқ вазият анча кескинлашиб кетди.
XS
SM
MD
LG