Линклар

Тошкент шаҳрига орден берилди


Ўзбекистон президентининг Тошкент шаҳрини “Мустақиллик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармони матнини ЎзА ахборот агентлиги 20 август куни эълон қилди.

Ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистон пойтахтига "Мустақиллик" ордени "давлатчиликни шакллантириш, мустақил ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш... борасидаги улкан хизматлари учун ҳамда 2200 йиллик юбилейи муносабати билан" берилди.

Тошкентнинг юбилей тантаналари бир неча кундан кейин - Мустақиллик байрами билан қўшиб ўтказилади.

Бу йил Тошкент 2200 га киради.

1983 йили шаҳарнинг 2000 йиллиги нишонланган эди.
XS
SM
MD
LG