Линклар

logo-print

Ўзбекистонда юк поездлари тўқнашди


Горизонт.Уз сайтининг “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик компаниясига таяниб хабар қилишича, 21 август куни кечки пайт “Қарши-Бухоро” йўналишида 57 та бўш цистерна олиб кетаётган поезд нефт маҳсулотлари юкланган 59 цистернали состав билан тўқнашиб кетган. Оқибатда тепловозлардан бирида ва рельсдан чиқиб кетган бир нечта цистернада ёнғин рўй берган.

Ўт ўчирувчилар тонгги соат олтиларга яқин ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлганлар. Авария сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия ташкил этилган.
XS
SM
MD
LG