Линклар

Посбонлар кенгаши раҳбари мухолифатчиларга қарши


Қаттиққўл сиёсат тарафдори бўлган эронлик диний уламолардан бири Аҳмад Жаннатий расмийларни июн ойидаги намойишлар ташкилотчиларини ҳибсга олишга чақирди.

Жума намози чоғида қилган ваъзида Посбонлар кенгаши раҳбари Аҳмад Жаннатий президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида айрим шахслар ҳибсга олингани, бироқ намойиш етакчилари эса ҳануз озодликда қолаётганини алоҳида таъкидлади.

Ислоҳотчи сиёсатчилар Мир Ҳусайн Мусавий ва Маҳдий Каррубий етакчилигидаги Эрон мухолифати 12 июн кунги президент сайлови чоғида жиддий қонунбузарчиликка йўл қўйилганини таъкидлаб, Теҳронда норозилик намойишлари уюштирган эди.

Айни пайтда Теҳронда намойишлар чоғида қўлга олинган юзлаб фуқаро устидан маҳкама жараёни давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG