Линклар

logo-print

Президентликка номзодлар сабр қилишга чақирилди


Афғонистоннинг Мустақил сайлов комиссияси 20 август кунги сайловдан сўнг ўз ғалабасини эълон қилаётган президентликка номзодларни сабр қилишга чақирди.

- Сайлов натижасини эълон қилиш Мустақил сайлов комиссиясининг вазифаси, деди Зикриё Баракзай.

Баракзайнинг ушбу баёнотидан бир оз аввал амалдаги президент Ҳамид Карзай ва унинг сайловдаги асосий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўз ғалабаларини эълон қилдилар. Хабарларга кўра, дастлабки натижалар келаси икки ҳафта ичида эълон қилиниши мумкин.

АҚШ президенти Барак Обама, НАТО ва қатор Ғарб мамлакатлари 20 август куни ўтказилган президент сайловини олқишладилар.

БМТ Хавфсизлик кенгаши эса толибон ҳаракатининг сайлов куни амалга оширган ҳужумларини кескин қоралаб, овоз бериш жараёнида иштирок этгани учун Афғонистон халқига табрик йўллади.
XS
SM
MD
LG