Линклар

logo-print

Путин авария рўй берган ГЭСга борди


Россия бош вазири Владимир Путин душанба куни авария рўй берган Саяно-Шуша ГЭСига борди.

Бу ерда бош вазир ҳануз давом эттирилаётган қутқарув ва авария оқибатларини бартараф этиш ишлари билан яқиндан танишди.

Путин ҳукумат расмийларига фожеа қурбонларининг оила-аъзоларига молиявий ёрдам кўрсатиш ҳақида топшириқ берди. Бундан ташқари, бош вазир яқин келажакда мамлакатдаги барча ГЭСда текширув ишлари ўтказишни талаб қилди.

Душанба куни ГЭСда рўй берган авария оқибатида 26 киши нобуд бўлди, ўндан зиёд киши тан жароҳати олди. 30 дан ортиқ ишчи ҳануз бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Айни пайтда чечен исёнчиларига тегишли сайтлардан бири ГЭСдаги портлаш чечен жангарилари томонидан уюштирилгани тўғрисида баёнот тарқатди.

Бироқ Россия прокуратураси матбуот вакили Владимир Маркин чечен исёнчилари иддаоларини инкор қилиб, фожеа жойида портловчи модда излари топилмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG