Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи ҳануз таҳдид манбаи


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юқори лавозимли расмийларидан бири сўнгги пайтда глобал миқиёсда тарқалишда давом этаётган чўчқа гриппи келаси ойлар ичида янада кўпроқ фуқаро ҳаётини хавф остига қўйиши мумкинлигини таъкидлади.

ЖССТнинг Ғарбий тинч океани минтақаси бўйича мутасаддиси Шин Юнг Со ҳукуматлар чўчқа гриппини оқибатларини бартараф этишга қаратилган уринишларни тезлатишлари даркор, деган фикрни билдирди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг июн ойида жаҳонда чўчқа гриппи пандемиясини эълон қилди. Шу кунгача Мексикадан тарқала бошлаган ўта хавфли бу вирусдан жаҳон бўйлаб 1800 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG