Линклар

logo-print

Евкуров Ингушетияга қайтди


Ингушетия президенти Юнусбек Евкуров қарийб икки ой Москвада даволангандан сўнг бугун ўз ватанига қайтди. Ингушетиянинг Магас аэропортида Евкуровни республика ҳукумати расмийлари кутиб олдилар.

Шу ернинг ўзида журналистлар билан учрашган Евкуров эндиликда терроризмга қарши шафқатсиз кураш олиб борилишини таъкидлади. Бугун Евкуров минтақадаги ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари раҳбарлари ва Ингушетия ҳукумати расмийлари билан учрашишни режалаган.

22 июн куни Назран яқинида худкуш шахс томонидан уюштирилган суиқасд оқибатида Ингушетия президенти Юнусбек Евкуров жиддий жароҳатланган эди.

XS
SM
MD
LG