Линклар

logo-print

Қаддафий Британия ҳаракатларини олқишлади


Ливия президенти Муаммар Қаддафий 1988 йилги Локерби фожеасида айбланган шахснинг озод қилиниши Ливия-Буюк Британия алоқаларининг ривожи учун хизмат қилажагини таъкидлади.

Ливия матбуонинг хабар қилишича, Қаддафи Шотландия ҳукуматини умрбод қамоқ жазоси ўтаётган ливиялик Абдулбосит Магроҳийнинг озод қилишга кўндиргани учун Буюк Британия бош вазири Гордон Браун ва қиролича Елизавета Иккинчига миннатдорлик билдирган.

- Ливия фуқаросининг озод қилиниши давлатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг ривожига хизмат қилади, дея қўшимча қилди Қаддафи.

Бироқ, Британия ҳукуматининг билдиришича, Шотландия мустақил тарзда Абдулбосит Магроҳийни озод этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Магроҳий АҚШга тегишли учқични портлатиб юборганликда айбдор деб топилиб, 2001 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Бироқ 20 август куни Шотландия инсонпарварлик нуқтаи назаридан саратон касаллигига чалинган Магроҳийни қамоқдан озод қилди.
XS
SM
MD
LG