Линклар

logo-print

Обама мусулмонларга мурожаат қилди


АҚШ президенти Барак Обама муқаддас Рамазон ойи муносабати билан жаҳон мусулмонларига мурожаат қилди.

Оқ уйнинг расмий сайтида жойлаштирилган видеомурожаатда Обама АҚШнинг мусулмон дунёси билан алоқаларини янгилашда конкрет чоралар кўришга ваъда берди.

Бундан ташқари, Обама АҚШ ва жаҳон мусулмонлари ўртасида янгиланиш даври бошлаш борасида берган ваъдаларига содиқ қолажагини таъкидлади.

Оқ уй раҳбари, шунингдек, Ироқ, Афғонистон ва Покистонда терроризмга қарши олиб борилаётган амалиётлар жаҳонни барқарор ва хавфсиз қилишга йўналтирилганини қайд этди.

- Жаҳонни янада хавфсиз ва барқарор қилиш борасида зиммамизга олган мажбуриятларга содиқ қоламиз. Шунинг учун биз масъулиятни англаган ҳолда Ироқдаги урушни тугатмоқдамиз. Шунинг учун биз Афғонистон ва Покистон каби давлатларда экстремизм иллатларини бартараф этмоқдамиз. Шунинг учун биз фуқароларнинг тинч яшаш ҳуқуқини тан олувчи Исроил билан бирга Фаластин давлати ташкил қилиш ғоясини қувватламоқдамиз. Шунинг учун ҳам АҚШ ҳар доим инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этаверади, деди президент Барак Обама.
XS
SM
MD
LG