Линклар

Зебарий портлашлар юзасидан шубҳа билдирди


Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарийга кўра, яқинда Бағдодда содир этилган портлашлар ортида бўлган шахсларга Ироқ хавфсизлик кучлари ёрдам берган бўлиши мумкин.

Ҳушёр Зебарий ҳукумат биноларига қилинган ҳужумлар шу қадар пухта ишлаб чиқилганини таъкидлаб, портлаш ташкилотчиларининг хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилгани мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Чоршанба куни Бағдодда жойлашган Ташқи ва Молия вазирликлари бинолари олдида содир этилган кучли портлашлар оқибатида 100 га яқин фуқаро нобуд бўлди, 500 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG