Линклар

ГЭС фожеаси қурбонлари сони ортди


Россия расмийларига кўра, 17 август Саяно-Шуша ГЭСида рўй берган авария оқибатида нобуд бўлганлар сони 64 кишига етган.

Қутқарувчилар хизмати матбуот вакилининг айтишича, ҳозирча яна 11 нафар ишчи бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Куни кеча чечен исёнчиларига тегишли сайтлардан бири Саяно-Шуша ГЭСдаги портлаш чечен жангарилари томонидан уюштирилгани тўғрисида баёнот тарқатди. Бироқ Россия прокуратураси матбуот вакили чечен исёнчилари иддаоларини инкор қилди.

Жума куни Россия бош вазири Владимир Путин фожеа рўй берган ГЭСга бориб, авария оқибатларини бартараф этиш ишлари билан яқиндан танишди.

Бош вазир ҳукумат расмийларига яқин келажакда мамлакатдаги барча ГЭСда текширув ишлари ўтказиш тўғрисида топшириқ берди.

XS
SM
MD
LG