Линклар

Афғонистон сайлов натижаларини кутмоқда


- Афғонистондаги президент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар адолатли ва ҳаққоний тарзда ўтказилди, бироқ толиблар ҳужуми туфайли мамлакатнинг айрим ҳудудларидаги сайлов эркин бўлмади, дея баёнот берди Европа Иттифоқи кузатувчилар миссияси раҳбари Филип Мориллон.

Кобулда журналистлар билан учрашган Мориллон сайлов натижаларини эълон қилиш ҳали эрта эканини таъкидлади.

Шанба куни Афғонистоннинг Мустақил сайлов комиссияси раҳбари минтақаларда овоз санаш жараёни ниҳоясига етказилганини эълон қилди.

Расмийларнинг таъкидича, сайловнинг дастлабки натижалари сешанба куни, якуний натижалар эса 17 сентябрдан сўнг эълон қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG