Линклар

logo-print

Маййит яқинларига қайтарилди


Ўзбекистон томони ўтган ой мамлакат ҳудудига ноқонуний тарзда ўтишда гумон қилиниб, ўзбек чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган Тожикистон фуқароси жасадини ўз яқинларига топширди.

Тожик расмийларининг билдиришича, 36 яшар Хайруллоҳ Суюнов жасади бугун Самарқанд вилоятида ўз яқинларига топширилган.

Маълум бўлишича, Суюнов 22 июл куни чегарага яқин ҳудудда ўзбек чегарачилари томонидан ўққа тутилгач, оғир аҳволда маҳаллий шифохоналардан бирига ётқизилган ва бир неча кун муқаддам оламдан ўтган.

Тожик расмийлари ва Суюнов яқинларининг Озодликка айтишича, улар Хайруллоҳ билан боғлиқ воқеа ҳақида шу кунгача ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаганлар.
XS
SM
MD
LG