Линклар

logo-print

АҚШ айбловлар бўлиши кутилганини эътироф этди


АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Ричард Холбрук президентлик сайлови натижалари сохталаштирилгани ҳақида айблов бўлиши кутилганини эътироф этди.

Ричард Холбрук президенликка номзод Абдуллоҳ Абдуллоҳ амалдаги президент Карзай маъмуриятини 20 август кунги сайлов натижаларини сохталаштирганликда айблаганидан сўнг Кобулда чиқиш қилди.

Холбрук, ҳатто, АҚШ каби демократик мамлакатларда ҳам сайлов натижалари ҳамиша баҳсларга сабаб бўлишини тилга олиб, Афғонистондаги сайлов натижалари баҳсга айланса ҳайратланмаслигини айтди.

Миллионлаб афғонистонлик 20 август куни мамлакат президентлигига номзодлар учун овоз берди.

Сайловнинг дастлабки натижалари сешанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Европа иттифоқи кузатувчилари миссияси раҳбари овоз бериш жараёни, умуман олганда, адолатли ўтганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG