Линклар

Жанубий Корея собиқ президенти дафн этилди


Жанубий Кореяда собиқ президент Ким Дай Жунгни дафн этиш маросими бўлиб ўтди.

Ким Дай Жунг узоқ йиллар давомида демократия ва Шимолий Корея билан сулҳ учун курашган етакчилардан бири сифатида мамлакат тарихида қолди.

18 август куни 85 ёшида вафот этган собиқ президентнинг дафн маросимида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир томонидан йўлланган махсус нуфузли делегация ҳам иштирок этди.

1998 — 2003 йиллар давомида Жанубий Кореяга президентлик қилган Ким Дай Жунг ўз ташаббусидаги “Нурафшон сиёсат” дастури билан яккалаб қўйилган Шимолий Кореяга ёрдам бериш ва шу орқали сулҳ йўлларини қидиришни мақсад қилган эди.

Бироқ 2008 йил феврал ойида президентликка келган Ли Мюнг Бак “Нурафшон сиёсат” дастуридан воз кечганидан сўнгг икки Корея давлатлари ўртасидаги муносабатлар яна таранглашди.

Ли Мюнг Бак, шунингдек, Шимолий Корея ядровий дастуридан воз кечиши эвазига таклиф қилинган ёрдамни ҳам бекор қилди.
XS
SM
MD
LG