Линклар

АҚШ аскарлари ваҳшийликда айбланмоқда


АҚШ ҳарбийлари Ироқда ўлдирилган оҳайолик аскар ўлими юзасидан олиб борилган текширув натижасида бошқа аскарлар томонидан ваҳший ва ноинсоний жиноятлар содир этилгани аниқланганини маълум қилди.

Мамлакат жанубидаги кўп миллатли ҳарбий дивизия матбуот вакили Кевин Олсонга кўра, ноинсоний ҳатти-ҳаракатларни тасдиқловчи далиллар 4 август куни вафот этган аскар Кейфер Вилҳелм ўлими юзасидан текширув чоғида қўлга киритилган.

Мудофаа вазирлиги берган маълумотга кўра, асли Оҳайо шимолидаги Плимоус шаҳарчасидан бўлган 19 ёшли аскар Вилҳелм Ироқнинг Майсан вилоятида жанг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳодисада етган жароҳатлар туфайли оламдан ўтган.

АҚШ ҳарбий қўмондонлиги жанубдаги дивизия аскарларига нисбатан ваҳшиёна ва ноинсоний ҳатти-ҳаракатлар асосидаги жиноятлар содир этганлик айби билан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG