Линклар

Сибирдаги нефт конида ёнғин чиқди


Сибирдаги йирик нефт кони чақмоқ ўриши оқибатида ўтган тунда ёниб кетди ва ўт ўчирувчилардан бири нобуд бўлди, икки нафари бедарак кетди.

Россия матбуотининг Фавқулодда вазиятлар вазирига таяниб хабар қилишича, Ханти-Мансийск вилоятида жойлашган нефт конидаги ёнғин назоратга олинган.

“Транснефт” компанияси назоратидаги кон ёнғинини ўчириш учун 88 нафар ўт ўчирувчи жалб этилган.

Интерфакс агентлигининг компания вице президенти Михаил Барковга таяниб хабар қилишича, ҳозирда компания бу кондан нефт оладиган харидорлар таъминоти узилиб қолмаслиги чорасини кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG