Линклар

Хитойда қурғоқчилик бўлмоқда


Хитой шимолига келган қурғочилик 5 миллионга яқин одамни ичимлик сувисиз қолдирди.

Синхуа агентлиги хабарига кўра, қурғоқчиликдан шикаст етган экин майдонлари ҳажми шимолий-шарқий Жилин вилоятидан Монголия кенгликларига қадар етади.

Ҳозирнинг ўзида 4 миллион 600 минг одамни сувсиз қолдирган ва 8 миллион 700 минг гектар майдондаги экинни қуритаётган қурғоқчилик ҳадемай ҳаво иссиқ ва камёғин келаётган Ҳунан ҳамда Ҳубей вилоятларига ҳам катта зарар етказиши мумкинлигидан хавотир билдирилмоқда.
XS
SM
MD
LG