Линклар

logo-print

Грецияда ўрмон ёнаяпти


Греция Афина четидаги ўрмонларда содир бўлган ёнғинни ўчириш учун Франция ва Италиядан ёрдам сўради.

Греция ёнғиндан сақлаш хизмати матбуот вакили назоратдан чиқиб кетаётган ёнғинни ўчиришда ёрдам бериш учун Италиядан иккита, Франциядан битта самолёт кун адоғигача етиб келишини маълум қилди.

Ҳозир ёнғинни ўчириш учун 400 га яқин ўт ўчирувчи ҳаракат қилмоқда.

Агар ёнғин кенгайишдан тўхтамаса, ўрмон атрофидаги қишлоқ ва дала ҳовлиларга катта зарар етказишидан хавотир қилинмоқда.

Ҳозир ёнаётган ҳудуднинг умумий майдони 30 километрга чўзилган.
XS
SM
MD
LG