Линклар

Покистон Толиблари раҳбари тайинланди


Покистондаги Толиблар гуруҳи ўзига янги етакчи тайинлаганини маълум қилди.

Янги етакчи АҚШ ҳарбийларининг уч ҳафта муқаддам олиб борган амалиёти чоғида ўлдирилди, деб тахмин қилинган Байтуллоҳ Маъсуд ўрнига тайинланди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Толиблар етакчилари Покистон шимоли-шарқидаги журналистларга Ўракзай, Ҳайбар ва Ҳуррам вилоятларидаги жангари гуруҳларга етакчилик қилган ёш жангчи Ҳакимуллоҳ Маъсуд Толиблар етакчилар кенгаши раиси этиб танлангани ҳақида баёнот берган.

Айни пайтда Покистон хавфсизлик кучлари расмийлари бу хабарнинг ростлигига шубҳа билдирмоқда.

Покистон ва ғарб матбуоти хавфсизлик кучларининг исмини ошкор этмаган расмийсига таяниб хабар қилишича, Толиблар шундай ҳийла билан гуруҳ ичида етакчилик учун бораётган ички курашни яширишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG