Линклар

logo-print

Афғонистондаги сайловда қонунбузарликлар бўлгани ҳақида аризалар бор


20 август куни Афғонистонда ўтган сайловлар чоғида қонунбузарликлар содир этилгани ҳақида жами 225 та ариза келиб тушди.

Махсус текширув гуруҳи расмийлари баъзи шикоятлар тасдиқланса, сайлов натижаларига таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтмоқда.

Айбловларда эса сайлов варақаларини сохталаштиришдан тортиб, овоз берувчиларни қўрқитиш, баъзи ҳудудларда эса зўравонлик ҳаракатлари содир этилганига оид қонунбузарликлар тилга олинган.

Бу ҳақда Сайловга доир шикоятларни текшириш комиссияси раиси Грант Киппен Кобулда йиғилган журналистларга маълум қилди.

Киппенга кўра, 225 та шикоятдан 35 таси жуда муҳим ва тезликда текширувни талаб қиладиган шикоят, деб топилган.
XS
SM
MD
LG