Линклар

ЕИ иммиграция бўйича таклиф ишлаб чиқади


Швеция ташқи ишлар вазири Карл Билдт Европа Иттифоқи октябр ойигача янги иммиграцион сиёсатга оид таклифларни эълон қилади, дея баён қилди.

Билдт бу ҳақда Италиянинг Римини шаҳарчасида бўлган учрашувда маълум қилди.

Италия ташқи ишлар вазири Франко Фратини мавзу хусусида гапирар экан, муаммо “Европа миқёсидаги муаммо”га айланганини таъкидлади.

Пайшанба куни Италия расмийлари эритреялик беш нафар муҳожир минган қайиқни топди. Улар йўлда 73 киши нобуд бўлганини гапириб беришди.

Фратини “бу одамлар учун 27 аъзо давлатнинг барчаси масъулиятни олмоғи лозим”, деди.
Швеция июл ойидан Европа Иттифоқи раислигини олган.
XS
SM
MD
LG